Лондоннинг "Челси" клуби раҳбарияти жамоанинг собиқ футболчиси Эден Азарни ортга қайтариш режасини ўйлаб кўрмоқда.
Бу ҳақда Defensa Central нашри хабар берди. Таъкидланишича, ушбу трансфер жорий йилнинг ёзида амалга ошиб қолиши мумкин. "Аристократлар" Азар учун 50 миллион евродан воз кечишга рози.