Кулгули туюлиши мумкин, лекин Пике ва Шакира Мадридда танишишган. Ўшанда Жанубий Африкада ўтказилиши кутилаётган мундиал мадҳияси “Waka Waka” қўшиғига клип суратга олинаётган эди. Ҳимоячи бир неча сония кадрда намоён бўлади, сёмкадан сўнг эса Шакиранинг телефон рақамини олади. Унгача поп-юлдуз 10 йил давомида Аргентина собиқ президентининг ўғли Антонио де ла Руа билан учрашиб юрган. Пике эса бир неча йил актриса Нурия Томас билан учрашган.
Шакира Испания терма жамоасидан аввалроқ Жанубий Африкага етиб борди. У очилиш маросимига тайёргарлик кўраётган эди. Пике ЖАРда об-ҳаво қанақа деб сўрашдан жўялироқ нарса тополмади. “Оддий саволга у жудаям узун жавоб қайтарди. У ердаги температура ўзарувчанлиги ҳақида” – эслайди Пике.
У билан учрашиш имкони йўқ эди. Фақатгина мундиал чемпиони шарафига уюштириладиган базмдагина кўриш имкони бўларди. “Биз фақатгина мундиал охирида кўришишимиз мумкин эди. Шундагина агар финалгача борсам, у билан кўришиш имконига эга бўламан” – Пике ўша даврларни хотирлайди.
“Жерар мен билан кўришиш учун мундиал финалига чиқмоқчи эканлигини айтди. Буни уддалади ҳам” – дейди Шакира. Аввалига жуфтлик муносабатларини яшириб юришди. Бир йилдан сўнг эса Шакира тармоқларга “Сизларни Қуёшим билан таништираман” дея бирга тушган расмларини жойлади.
Пике ва Шакира “Барселона”га Ракутен билан шартнома имзолашга ёрдам берди. Шакира Пеп билан конфликтда бўлишига қарамасдан бу жараёнда иштирок этди.
2012-йилда Пеп Пике ва Шакиранинг бирга тушган суратларидан жаҳли чиқди. Улар рафтинг спорт тури билан шуғулланаётганини расмини тармоққа жойлашган. Пике ҳам қайиқда қандай сузишаётганини видеосини жойлади.
Пепга эса футболчи соғлиғини хавф остига қўяётгани ёқмади. Жуфтлик уни тармоққа жойлаганидан баттар ғазабланди.
Рождество таътилида Шакира ва Пике Маямида гидросиклда юрганини расмини тармоқларга жойлади. Гвардиоланинг бундан ҳам жаҳли чиқди.