Яна бир йилдан сўнг шу куни Хитойнинг Пекин шаҳрида навбатдаги қишки Олимпия ўйинлари старт олади. Тартиб бўйича XXIV бор ўтказиладиган Ўйинлар 2022 йилнинг 4-20 февраль саналарига белгиланган.
Регламентга кўра, Пекин қишки Олимпиадасида 7 спортнинг 15 йўналишида 109 та медаллар жамланмаси ўйналади. Пекин-2022 дастурида энг кўп конькида югуриш (14та), фристайл (13та) ва чанғи пойгаси (12та) бўйича медаллар жамланмаси ўйналади.
Таъкидлаш жоиз, мусобақа мезбони Пекин ҳам қишки, ҳам ёзги Олимпия ўйинларини ўзида қабул қилган дунёдаги илк шаҳарга айланади. Умид қиламизки, терма жамоамиз спортчилари яқин вақт ичида қишки Олимпия ўйинларига бир қатор йўлланмалар олиб, мусобақада юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишади.
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари бошланишига роппа-роса 1 йил қолди
Ўқилган: 1489