Спортчиларимизга керакли витаминларни ўзимиз тайёрлаймиз

Спортчиларнинг юқори натижалар қайд этишида қўшимча биологик озуқалар, витаминларнинг ўрни катта экани яхши маълум. Сир эмаски, терма жамоаларимиз ишлатадиган аксарият ана шундай воситалар хорижий компанияларда ишлаб чиқарилади. Бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов Қўмита қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази раҳбарияти билан мазкур соҳага янада кучли эътибор бериш мавзусида учрашув ўтказди. Унда Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ва Марказ директори Абдушукур Садиков, шунингдек, ушбу марказ мутасаддилари иштирок этишди.

“Дунёда ҳар бир соҳа шиддат билан ривожланиб бормоқда. Шу жумладан, спорт фармацевтикаси ҳам. Терма жамоамиз вакиллари қандай воситаларни қабул қилишаётганини яна бир карра ўрганиб чиқиш лозим. Айниқса, WADA рўйхатидаги тақиқиланган ва ҳудудимизда кўп учрайдиган дори воситалари ҳақида спортчи ва мураббийлар учун семинарлар ташкил қилинглар”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Шунингдек, суҳбатда соҳани ривожлантириш учун бир қатор тегишли топшириқлар берилди. Жумладан, жамоаларда фойдаланиладиган препаратлар таркибини ўрганиб, уни маҳаллий шароитда ишлаб чиқариш бўйича Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари билан ҳамкорлик қилиш кераклиги айтилди. Шунингдек, асосан кўп талаб бўладиган машғулотдан сўнг юракнинг тикланишида, суяклардаги калцийнинг ўрнини қопловчи ва мушаклар эластиклигини оширадиган дори воситаларни ҳам юртимиз шароитида ишлаб чиқаришни ўрганиш бўйича кўрсатма берилди.

Ўқилган: 2171
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича