Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги йиғинига 25 нафар футболчи чақирув олди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи беллашувларига тайёргарлик режасидан ўрин олган навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади.

Миллий терма жамоамиз 8-18 февраль кунлари Дубай шаҳрида машғулот олиб боради ва йиғин давомида учта ўртоқлик ўйини ўтказилиши режа остига олинган.

Бош мураббий Вадим Абрамов ушбу йиғинга 25 нафар футболчини жалб этди.

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев (АГМК), Жавоҳир Илёсов ("Локомотив")
Ҳимоячилар: Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Игор Голбан ("Навбаҳор"), Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Пахтакор"), Хожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Санжар Қодирқулов ("Локомотив"), Ислом Тўхтахўжаев ("Шенянг Урбан", Хитой)
Ярим ҳимоячилар: Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Одил Аҳмедов ("Тианжин Тэда", Хитой), Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Нурилло Тўхтасинов ("Бунёдкор"), Вагиз Галиулин ("Нефтехимик", Россия), Ҳусниддин Ғофуров (АГМК), Ойбек Рустамов ("Қўқон-1912")
Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдуҳолиқов ("Локомотив"), Миржаҳон Мираҳмадов ("Бунёдкор").

Манба: ЎФА телеграм канали

Ўқилган: 3901
Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича