"Спортни сев, спорт билан яша!": Шофирконлик мини-футбол усталари вилоят босқичида ғолиб

Айни кунларда Республикамиз бўйлаб “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида Республика оммавий спорт мусобақаларининг финал босқичида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлмоқда. Январь ойида Бухоро вилоятининг барча туман, шаҳарларида мини-футбол бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Саралаш мусобақаларида 13 та туман, шаҳарлардан жамоалар иштирок этиб, жорий йилнинг 31 январь куни Бухоро шаҳар “Умид” спорт мажмуасида финал мусобақалари ўтказилди.

Муросасиз беллашувлар якунида Шофиркон тумани “Некиши” МФЙ жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

1. Шофиркон тумани, “Некиши” МФЙ
2. Ғиждувон тумани, “Зарафшон” МФЙ
3. Бухоро тумани, “Мустақиллик” МФЙ

Мусобақаларнинг ҳал қилувчи финал учрашувида МОҚ номидан Олимпия спорт турлари фаолиятини координация қилиш департаменти директори Беҳзод Ибрагимов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Исмоил Мирзаев, Қўмитанинг вилоят вакили Хусенали Хусенов, ЎзЛиДеп Бухоро вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Фирдавс Пирназаров, вилоят футбол федерацияси раис ўринбосари Фарруҳ Хамроев, Спорт фахрийлари вилоят кенгаши раиси Болта Гафаров, шунингдек вилоят ҳокимлиги мутасаддилари ҳам иштирок этишди. Тадбир якуни бўйича тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Ўқилган: 650
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича