Ҳакими фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин

Ашраф Ҳакими тез орада "Интер"ни тарк этиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, марокашлик футболчи ёзда Англия чемпионатига кўчиб ўтишни истамоқда. Милан клуби айни пайтда молиявий қийинчиликларни бошдан кечираётгани туфайли жамоа раҳбарияти ҳимоячи билан хайрлашишга қарши эмас. Ҳакимига Лондоннинг "Челси" ва "Арсенал" клублари даъвогарлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Ашраф "Интер" таркибига 2020 йилнинг ёзида "Реал"дан келиб қўшилган эди.

Ўқилган: 4923
Италия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича