Усмон Дембеленинг рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтишини кузатамиз. У майдонда бўлган вақтларда ажойиб ўйин намойиш этади. Агарда “Барселона” у билан муносабатни тўғри ўрната олса, у ҳам топ футболчига айланади.
Биз нима дейишимиздан қатъи назар Дембеле ажойиб футболчи. Унинг иқтидори, тезлиги ёши билан боғлиқ. Аммо унинг трансфер нархи тушиб кетди. “Боруссия”да футболчи 50 та ўйинда 10 та гол ва 22 та ассистентликни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди. “Барселона” эса дарҳол уни 130 млнга сотиб олди. Ҳозир эса унинг трансфер нархи 50 млндан ошмайди. Жамоа барибир футболчини қўйиб юбормоқчи эмас. Бунга сабаблар бор.
2017 йилда Неймар “ПСЖ”га ўтиб кетди. “Барса” эса дарҳол унга ўринбосар излади. Коутинёни сотиб олиш қийинлашди, шундан сўнг Дембеле вариантида тўхтади. “Боруссия” аввалига рози бўлмади, музокараларга футболчининг ўзи қўшилганидан сўнг, ҳаммаси тезлашди. Усмон жамоани тарк этмоқчи эканлигини очиқчасига билдира бошлади. Мухлислар ундан қаттиқ ранжиди.
Дембеле Каталониядаги дебютини ёмон ўтказмади. Ҳатто, Суаресга ассистентлик ҳам қилди. Мухлислар дарҳол уни яхши кўра бошлади. Орадан 7 кун ўтиб, у жароҳат олди. 126 кун футболсиз қолди. Ушбу йиллар давомида Усмон 534 кунни жароҳат сабаб ўтказиб юборди. Умумий оладиган бўлсак, Дембеле “Барса”даги 4 йилининг атиги 2 йилида футбол ўйнади.