“Спортни сев, спорт билан яша!”: Термизда вилоятнинг энг кучли баскетболчилари аниқланди

“Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида ўтказилаётган Республика оммавий мусобақаси доирасида Сурхондарёда ҳам январь ойлиги ўз якунига етди. Вилоятда режага кўра баскетбол бўйича беллашувлар бўлиб ўтди.

Термиз шаҳрида ўтган ҳал қилувчи беллашувга Денов, Қизириқ, Жарқўрғон туманлари ва Термиз шаҳри жамоалари етиб келишди. Қизлар ўртасида кечган муросасиз баҳсда деновлик қизлар ғалаба қозонишган бўлса, йигитлар ўртасида Термиз ўғлонларига тенг келадиган топилмади.

“Спортни сев, спорт билан яша!”. Сурхондарё
Баскетбол, қизлар:
1. Денов тумани
2. Қизириқ тумани
3. Қумқўрғон тумани.

Ўғил болалар:
1. Термиз шаҳри
2. Жарқўрғон тумани
3. Денов тумани

Сурхондарё вилоятида ўтган беллашувлар 150 нафардан ортиқ ёшларни ўзида қамраб олди. Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан мутасаддилар муҳтарам Президентимиз илгари сураётган соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш йўлида ушбу мусобақанинг ўрни улкан эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Ўқилган: 2283
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича