Салоҳ – АПЛда тўқсонлик довондан ошган 5-африкалик

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ "Вест Хэм"га (3:1) қарши баҳсда Англия чемпионатидаги 89 ва 90-голларини урди.

Миср терма жамоаси сардори ушбу натижага эришган 5-африкалик футболчига айланди. Бунинг учун унга 141 та ўйин етарли бўлди.

Салоҳга қадар бундай натижага унинг жамоадоши Садьо Мане (Сенегал, 213 ўйинда 91 гол), "Эвертон" ва "Портсмут" клублари собиқ ҳужумчиси Якубу Айегбени (Нигерия, 252 ўйинда 95 гол), "Арсенал", "Тоттенхэм" ва

"Манчестер Сити"нинг собиқ ўйинчиси Эммануэль Адебайор (Того, 242 ўйинда 97 гол) ва "Челси"нинг собиқ футболчиси Дидье Дрогба (Кот-д’Ивуар, 254 ўйинда 104 гол) эришган.

Ўқилган: 1562
Муҳаммад Салоҳ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича