Федерацияларимизда Президент Мурожаатномаси бўйича давра суҳбатлари давом этмоқда

Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси бўйича давра суҳбатлари давом этмоқда. Мазкур тадбирларда Миллий олимпия қўмитасининг масъул ходимлари федерация мутасаддилари, спортчи ва мураббийлар билан учрашувда Мурожаатномада таъкидлаб ўтилган мавзулар, уларнинг мазмун-моҳиятини очиб беришмоқда.

Бу каби тадбирлар пара-каноэда эшкак эшиш, камондан отиш бўйича терма жамоамиз вакиллари учун ҳам олиб борилди. Тошкент вилоятидаги Туябўғиз сув омборидаги эшкак эшувчиларимиз базасида Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Шарифжон Мўминжонов ва МОҚ координатори Мирсардор Алимов иштирокида ўтказилган бўлса, Республика Олимпия захиралари коллежида камондан отиш жамоаси билан ўтган суҳбатда МОҚ қошида тузилган тезкор штаб вакили Анвар Мурсакулов иштирок этди.

Учрашув мобайнида Мурожаатномада Президентимиз илгари сураётган ғоялар, келажакдаги истиқболли режалар ҳақида қатор мавзулар юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди. Айтиш мумкинки, бу Мурожаатнома спортчиларга эртанги кун учун янада ишонч берди.

Ўқилган: 622
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича