Япония ҳукумати Токиодаги Олимпия ўйинларига 10 минг нафарга яқин тиббиёт ходимларини жалб этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Япония ҳукуматида спорт соҳасида фаолият олиб бораётган собиқ атлет Сэйко Хасимото парламентдаги мунозаралар давомида маълум қилди.
“Биз жалб қилинадиган 10 мингга яқин тиббиёт ходимиларининг таркибини тайёрлашни режалаштирмоқдамиз”, – деди Сэйко Хасимото. У, шунингдек шунча миқдордаги мутахассисларни Олимпиадага жалб қилиш маҳаллий тиббиёт муассасаларининг фаолиятига таъсир кўрсатмаслигини билдирди.
Аввалроқ, Токио-2020 Ташкилий қўмитаси мусобақалар ўтказиш пайтида коронавирус пандемиясига қарши курашиш билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштириш учун “Юқумли касалликлар билан курашиш бўйича марказ” ҳайъат органини ташкил этиш режасини маълум қилган эди.
Ўз навбатида Халқаро Олимпия қўмитаси Токиодаги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган спортчиларни вакцинация қилиш масаласи кўриб чиқилаётганлигини маълум қилган.
Токио Олимпиадасига 10 мингга яқин тиббиёт ходимлари жалб этилиши мумкин
Ўқилган: 2129