Тухель "Челси"даги дебют ўйинида рекорд ўрнатди

Томас Тухель "Челси" бош мураббийи сифатидаги илк ўйинини Англия Премьер-лигасининг 20-турида "Вулверҳэмптон" (0:0) клубига қарши ўтказди.

Лондон жамоаси мазкур ўйин давомида 820 марта узатма берди ва учрашувнинг 78,9% вақтида тўпга эгалик қилди. Спортга ихтисослашган "Opta" порталининг маълумотига кўра, Тухель АПЛдаги илк ўйинида ҳар иккала кўрсаткич бўйича энг яхши натижага эришган биринчи мураббийга айланди. Бунгача ҳеч бир мутахассис Премьер-лигадаги илк баҳсида бундай натижа қайд эта олмаган эди.

Ўқилган: 1969
Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича