Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Рональд Куман жамоанинг собиқ сардори Карлес Пуйоль ҳақида фикр билдирди.
"У каби ўйинчилар доим етишмайди. Мен уни анча йиллардан бери танийман ва у менга ёқади. Сабаби шундаки, у ажойиб сардорлик хусусиятига эга жамоавий ўйинчи эди.
Тўп билан доим яхши ўйнашидан ташқари, у масъулиятни ҳам ҳис қиларди.
Бундай ўйинчиларни доим ҳар қандай жамоа соғинади", - дейди Куман.
Куман: Пуйолга ўхшаган ўйинчилар доим етишмайди
Ўқилган: 2598