Деле Алли Парижга кўчиб ўтади

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Деле Алли фаолияти Франция чемпионатида давом эттириши кутилмоқда.

Айни пайтда англиялик футболчи "Пари Сен-Жермен"га ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда. Француз жамоаси Аллини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.

Маълумот учун, 24 ёшли ярим ҳимоячи Англия чемпионатининг жорий мавсумида атиги тўртта ўйин ўтказган.

Ўқилган: 779
Деле Алли

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича