"Локомотив" испаниялик ҳимоячи билан шартнома тузди

Бу ҳақда "темирйўлчилар" матбуот хизмат маълум қилди.

"Испаниянинг "Депортиво" клуби академияси тарбияланувчиси Диего Барданка Флорез бундан буён клубимиз шарафини ҳимоя қилади. Гладиаторларга хос антропометрик кўрсаткичларга эга ҳимоячи жамоамизга "Инджия"дан келиб қўшилди.

27 ёшли чапақай футболчи ҳам марказий, ҳам чап қанот ҳимоясида бемалол ўйнай олади. Бунга қадар у "Валядолид", "Рекреативо", "Леванте" каби жамоаларда ҳам фаолият олиб борган", дейилади хабарда.

Ўқилган: 737
Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича