"Пана"дагилар парвози ("ИнтерФутбол" блоги)

Футбол борасида мулоқотлар чоғи суҳбатдошларимиз бир неча бор евромавсумнинг бу сафарги умумий жиҳатлари ҳақида сўрашганди. Уларга «Янги мавсум - «пана»дагиларга парвоз имкони!» - дея жавоб қайтаргандик. Очиғи, футбол воқеликларига боғлиқ умумий ҳолатни аниқлаш биз учун ғоят қизиқарли юмуш. Тажрибали мухлислар эслашса керак, газетамизнинг 2011 йил ҳисобидан чиққан 1-сонида «Янги футбол эраси» номли мақола ёзгандик. Ўшандан буён қанча сувлар оқиб ўтди, айни йўналишда кўпдан-кўп мақолалар битилди. Орадан 10 йил ўтиб, ортга назар ташласак, инсоният ҳақиқатан ҳам, янги футбол эрасида яшаётгани аён бўлади.

Мавжуд воқелик еврофутболнинг янги мавсумида «пана»да қолаётганлар парвоз қилишларига ваъда бермоқда. Албатта, «пана» ибораси бу ўринда анча нисбий маънода. Негаки, «Милан» ва «Интер» «А» серияда бир неча йил сояда қолганига қарамай, асло тилдан тушмади. Ниҳоят, ҳар икки донгдор клуб бир силтаниб, турнир жадвали пешқадамига айланди. Ҳа «пана»да пашша қўриб ўтирмаган Милан тандемининг скудеттони «Ювентус»­дан тортиб олиши тобора ойдинлашмоқда. Ҳар ҳолда, ҳозир шундай туюлмоқда. Панада қолиш азоби ортидан келган мотивация бошқа барча омиллардан устун назаримизда.

Панада қолиш азобини Неймар ва Килиан Мбаппечалик торт­ган футболчи тарихда топилмаса керак. Бу икки иқтидор қанчалик суперюлдуз бўлмасин, Лионель Месси ва Криштиану Роналду панасида юрди шу пайт­гача. Пешона, қисмат дегани шу! Ўтган мавсум ҳар иккиси панадан чиқишга астойдил уринди. Бироқ Ханс-Дитер Флик орага суқилиб, «ПСЖ» тарвузини қўлтиғидан туширди. Бу мавсум «ПСЖ», Маурисио Почеттино, Неймар ва Мбаппе учун қулай вазият туғилмоқда панадан чиқиш ҳамда ЕЧЛ ғолиби бўлиш масаласида. Ўйлаймизки, футболни ич-ичидан ҳис қиладиган мухлислар бу мулоҳазаларимизни тўғри тушунишади. Неймар ва Мбаппе тандеми ҳозирги ҳолатда «Барселона» ва «Бавария», «Реал» ва «Ювентус», «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити»да исталган юлдуз шаштини қайтаришга қодир. Табиий равишда шундай кун келди. Ҳар ҳолда, жорий мавсум барча гранд жамоалар ва суперюлдузларда оқсаш кузатилмоқда. Жароҳати туфайли 2020 йилги ЕЧЛ финалида ўзини кўрсатолмаган Мбаппе ва ўша ўйинда шижоат намойиш этган, мағлубият алами-ла кўз ёш тўккан Неймар ҳозирги қулай вазиятни ҳаммадан кўра кўпроқ англаётганларига ишончимиз комил. Қолаверса, «ПСЖ»да ўша 6:1 алами, Почеттинода «Тоттенхэм»даги фаолиятига боғлиқ армони бор. Мазкур ҳолатларнинг барчаси бирлашиб, «ПСЖ»ни «пана»дан чиқариши ва ЕЧЛ ғолибига айлантириши мумкин. Агар Почеттинонинг «ПСЖ»га адаптацияси тезлашса ва ижобий тус олса, шундай воқелик кузатилиши эҳтимоли катта. Акс ҳолда, тахминларимиз чиппакка чиқади ва воқеалар бутунлай ўзгача йўналишда ривожланади. Майли, барчамиз шунчаки, воқелик кузатувчиларимиз, холос. Ҳаётда эса иштирокчига қийин, кузатувчига қизиқарлидир ҳамиша воқеалар ривожи.

Хўш, миллий чемпионатимиз янги мавсумида «пана»дагилар парвози учун имконият қандай? «Пўшт, навбат бизники «пана»дагиларга йўл беринг!» - дейишлари мумкин ўз вақтини кутаётганлар ҳозирданоқ. Мана, Шота Арвеладзе «пана»сидаги Питер Хюистрага ишонч билдирилди. Энди ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ. Шу пайтгача Жалолиддин Машарипов ва Достон Ҳамдамов «пана»сида қолиб имкониятларини тўлиқ намоён этолмаган ёш футболчилар учун бундан ортиқ яна нима керак?! Хуллас, «Пахтакор»да «пана»дагиларнинг парвози пайти.

Про-лига ҳам бу мавсум «пана»дагиларни сийламоқда....


Давоми бор. Ушбу мулоҳазани тўлиқ ҳолда InterFUTBOL.uz сайтида ўқишингиз мумкин...

Ўқилган: 612
Блоглар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича