Бугун ОЧЛ ва ОФК-Кубогига қуръа ташланади

Бугун Осиё Чемпионлар Лигаси ва ОФК-кубогининг 2021 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

ОФК-Кубоги қуръа маросими соат 11:30 да старт олса, ОЧЛ-2021га қуръа ташлаш маросими соат 13:30 да бошланади.

Бу йил қитъа миқёсидаги халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини “Пахтакор” (Тошкент), AГМК (Олмалиқ) ва “Насаф” (Қарши) клублари ҳимоя қилиш имкониятига эга.

“Пахтакор” тўғридан-тўғри қитъа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан мусобақага қўшилса, олмалиқликлар плей-оффда ўз омадини синаб кўради. AГМКнинг плей-оффдаги натижасидан келиб чиққан ҳолда “Насаф” ОФК-Кубогида қатнашиши мумкин бўлади.

Ўқилган: 4699
Қуръа Осиё Чемпионлар лигаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича