"Боруссия" Санчони сотишга қарор қилди

Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси раҳбарияти Жейдон Санчо билан ёзги трансфер мавсумида хайрлашишга тайёр.

Немис клуби молиявий аҳволини яхшилаш учун англиялик ярим ҳимоячини "Манчестер Юнайтед"га сотишга қарор қилган.

"Қизил иблислар" Санчо учун яхшигина пул тўлаши керак бўлади. "Арилар" унинг трансферидан камида 100 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Жорий мавсум 16 учрашувда майдонга тушган Жейдон 2 гол, 9 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 2218
Германия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича