Альба: Футболдаги Жорди ҳаётдагисидан фарқ қилади

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Жорди Альба футбол оламидаги ўз ўрни ҳақида гапирди.

"Футбол ичидаги кишилар учун мен энг ёмон футболчилардан бириман. Буни тушунаман. Уларга менинг ўйин услубим ёқмайди, лекин айнан шу сабабли "Барселона"даман.

Ҳаётда жуда камтар инсонман. Атрофимдагилар қандайлигимни жуда яхши билишади. Футболдаги Жорди ҳаётдагисидан фарқ қилади", - дейди Альба.

Маълумот учун, 31 ёшли ҳимоячи "Барселона" таркибига 2012 йилда "Валенсия"дан келиб қўшилган эди.

Ўқилган: 1583
Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича