Иван Йосович “Қўқон-1912” ихтиёрига етиб келди

Ўтган мавсумни Қўқонда ўтказган Сербиялик тажрибали ҳимоячи Иван Йосович янги мавсумда ҳам “Қўқон-1912” сафида тўп сурадиган бўлди. Жамоа раҳбариятининг таклифига биноан Иван Йосович бугун тонгда Ўзбекистонга етиб келди.

Йосович бугун Тошкент шаҳрида жамоамиз шифокори ҳамроҳлигида тиббий кўрикдан ўтди. Футболчи эртага Қўқон шаҳрига етиб келади ҳамда жамоамиз машғулотларига қўшилади. Тажрибали ҳимоячи билан янги шартнома имзоланади.

“Қўқон-1912” жамоасининг аҳил оиласига, ўз уйингга хуш келибсан Иван !

WELCOME BACK HOME IVAN !

Ўқилган: 672
Қўқон-1912

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича