Токио-2020 Ташкилий қўмитаси юқумли касалликлар билан курашиш марказини ташкил этади

Токио-2020 Олимпия ўйинларининг Ташкилий қўмитаси мусобақалар ўтказиш пайтида коронавирус пандемиясига қарши чоралар билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштириш учун “Юқумли касалликлар билан курашиш маркази” номли ҳайъат органини ташкил этиши мумкин.

Япония ҳукумати, Токио шаҳар маъмурияти, Олимпиада Ташкилий қўмитаси, юқумли касалликлар бўйича мутахассислардан иборат Коронавирус пандемияси билан курашишни мувофиқлаштирувчи кенгаши ҳозирги пайтда тегишли чораларни, шу жумладан, чегара назорати, тест топшириш тизими ва тиббий ёрдам кўрсатиш масалаларини кўриб чиқмоқда ва мувофиқлаштирмоқда.

Марказ турли вазиятларда уч тоифа – спортчилар, Олимпия ўйинларининг бошқа иштирокчилари ва томошабинлар бўйича коронавирус пандемиясига қарши чораларни белгилашга мўлжалланган. У марказлашган тарзда зарур чора тадбирларини ишлаб чиқиш, шу жумладан спортчиларда аниқланган юқумли касалликларга шошилинч чоралар кўриш имконини беради.

Ўқилган: 797
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича