АГМК-W ва “Бунёдкор-W” жамоалари янги йилнинг дастлабки кунлариданоқ ўқув-машғулот йиғинларига киришгани ҳақида хабар берган эдик. Бошқа жамоалар ҳам аллақачон янги мавсум ҳозирликларини бошлаб юборишган.
“Севинч” жамоаси янги чемпионат тараддудини 15 январдан бошлади. Кунига уч маҳалдан белгиланган машғулотларнинг иккитаси техник ва тактик жиҳатларни ўз ичига олса, бир галги машғулотда эътибор тренажер залда, жисмоний машқларга қаратиляпти. Футболчи қизлар янги йилнинг илк ўртоқлик учрашувини “Насаф” футзал жамоасига қарши ўтказишди ва ўйин эркаклар фойдасига йирик – 2:8 ҳисобида ҳал бўлди. 30 январь куни ҳудди шу жамоаларнинг жавоб ўйини режалаштирилган. Жамоа машғулотларида бир қатор янги футболчи қизлар иштирок этмоқда.
“Пахтакор” ҳам тайёргарлик ишларини 15 январдан “Чилонзор” сунъий майдонида бошлади. Кунига бир маҳалдан белгиланган машғулотларни мураббий Гулмира Девятова олиб боряпти. Машғулотларда бир қатор янги маҳаллий футболчи қизлар иштирок этмоқда.
Aёллар футболи: Жамоалар янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда
Ўқилган: 2048