Левандовски фаолиятидаги 500-голини урди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия Бундеслигасининг 18-тури доирасидаги "Шальке" билан ўйинда битта голга муаллифлик қилди.

Мазкур гол польшалик футболчи учун фаолиятидаги 200-си бўлди. Жамоалар кесимида ҳисобласак, 32 ёшли футболчи энг кўп голни "Бавария" таркибида урган — 272. Бундан ташқари, у "Боруссия Дортмунд" (103), Польша миллий терма жамоаси (63), "Лех" (41) ва "Знич" (21) жамоалари таркибида ҳам кўплаб голлар киритган.

Айни пайтда фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида фақат 3 киши Робертдан олдинда — Криштиану Роналду (760), Лионель Месси (719) ва Златан Ибраҳимович (542).

Ўқилган: 683
Роберт Левандовски

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича