“Челси” ҳимоячиси “Милан”га ўтди
“Челси” ҳимоячиси Фикайо Томори фаолиятини “Милан”да давом эттиради.
Миланликлар футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишди. Трансфер нархи 30 миллион евро. Ижара муддати шу йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Томори ушбу мавсум АПлда 1 та ўйинда қатнашди.