Зидан: Бу шармандалик эмас

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Испания Кубоги 1/16 финал босқичида 3-дивизион жамоаси "Алькояно"дан (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Йигитлар майдонда борларини беришди, гол уриш учун имкониятлар бор эди. Испания Кубогидан чиқиб кетдик, аммо ўйинчилар жуда кўп ҳаракат қилишди.

Жавобгарликни ўз зиммамга оламан. Агар иккинчи голни урганимизда, ҳаммаси бошқача бўлиб кетар эди. Аммо бу футбол. Рақиб дарвозабони 2-3 марта сейв амалга оширди.

Қуйи лига жамоаларини мағлуб этишимиз керак, аммо бу шармандалик эмас. Бундай ҳолатлар бўлиб туради. Ишлашда давом этамиз, мен хотиржамман. Буни қабул қилишимиз керак", – Зиданнинг сўзларини келтирди Маrca нашри.

Ўқилган: 1409
Зинедин Зидан Испания кубоги Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича