Оливадан хушхабар давом этади

Испаниянинг Олива шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича ўтказилаётган «Trofeo Emiralia horse corporation» мусобақасидан хушхабар давом этади. Ҳамюртимиз Абдураҳмон Абдуллаев турнирда яна бир бор шоҳсупага кўтарилди.

Куни кеча чавандозимиз баландлиги 135 см бўлган тўсиқлар машқида кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлган эди. 140 см баландликда юртдошимизга кумуш медаль насиб қилди.

Trofeo Emiralia horse corporation, Испания

Конкур, 140 см

1. Нона Линде (Lehar, от лақаби) – Норвегия

2. Абдураҳмон Абдуллаев (Quintair) – Ўзбекистон

3. Фабиен Дагно-Ланж (Fringat du Calvaire) – Бельгия

Ўқилган: 619
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича