“Челси” ҳимоячиси “Милан”га йўл олади
“Милан” жамоаси “Челси” ҳимоячиси Фикайо Томори билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Миланликлар футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишади. Томорининг трансфер нархи 30 миллион еврога баҳоланади.
Футболчи ушбу мавсум АПЛда 1 та ўйин ўтказди.