Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекцияси томонидан 2020 йил 5 октябрда келишилган ўйинларда қатнашиш, тотализаторлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича аёллар футбол клублари вакиллари билан профилактик суҳбат ўтказилганлигига қарамасдан аёллар футболида ушбу фаолият билан шуғулланган шаҳслар аниқланди.
Футбол соҳасида фаолият юритган собиқ мутахассислар ҳамда ушбу соҳага алоқадор бўлмаган шаҳслар томонидан “Гули” (Навоий), “Навбаҳор” (Наманган), “Металлург” (Бекобод) ва “Бунёдкор” (Тошкент) аёллар клуби вакилларининг кўрсатмаларига асосан уларга ҳақ евазига келишилган ўйинларда қатнашиш ва тотализаторлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича таклиф билан чиқилганлиги маълум бўлди.
Ўрганишлар натижасида айрим футболчи ва мутахассислар юқорида тилга олинган шаҳсларнинг таклифларига розилик билдириб, ўзига айтилган ноқонуний вазифаларни бажарганлиги ҳам фош этилди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича ЎФА махсус инспекцияси томонидан тегишли маълумотлар тўпланиб, ЎФА Этика қўмитасига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун топширилди.
Тақдим этилган маълумотлар бўйича ЎФА Этика қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди ҳамда айрим футболчи ва мутахассислар келишилган ўйинларда қатнашганлиги, тотализаторлик фаолияти билан шуғулланган шаҳсларга ёрдам берганлиги учун 1 йилдан 5 йилгача бўлган муддатларга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилди.
Мазкур қарор ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси футбол соҳасида шубҳа остига олинган вазиятлар, футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда иштирок этиш бўйича ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.
Ноқонуний ҳолатлар аниқланган тақдирда ЎФA Этика қўмитаси тегишли тартибда кўриб чиқиб, якуний қарорларни қабул қилади.
Aёллар футболида аниқланган ноқонуний ҳолатлар бўйича ЎФA Этика қўмитаси қарори
Ўқилган: 2284