“Атлетико” жамоаси “Арсенал” ҳужумчисини сотиб олмоқчи

“Атлетико” жамоаси “Арсенал” ҳужумчиси Александр Ляказеттни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Испания матбуоти хабар бермоқда.

Бу трансферга мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоненинг ўзи қизиқиш билдирмоқда.

Ляказеттнинг трансфери 35 миллион еврога баҳоланмоқда. Франциялик ҳужумчининг лондонликлар билан шартномаси 2022 йилнинг июнида ўз нихоясига етади.

Ўқилган: 1308
Александр Ляказетт Арсенал Атлетико М

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича