"Ливерпуль" клубининг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Премьер-лига 19-тур "Манчестер Юнайтед" жамоасига қарши ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен ушбу ўйинни айнан "Ливерпуль" клуби учун муҳимроқ деб ҳисоблайман. Уларга анча юк бўлмоқда.
Агар "МЮ" меҳмонда натижа қўлга киритса, уларда чемпионатни ғалаба қозонишига ишонч пайдо бўлади. Одамлар "Ман Юнайтед" жадвалда пастга тушиб кетиши мумкин деб ўйлашмоқда, "Ливерпуль"да эса устунлик бор. Бироқ манкунианликлар "Энфилд"да ғалаба қозонадиган бўлса, бу АПЛ ни ҳайратга солади.
Бу "Ливерпуль"нинг чемпион эканлигини исботлаш учун ўйин. "Ливерпуль" натижага эришиб, "Манчестер Юнайтед"ни жойига ўткизиши керак", - дейди Каррагер.
"Ливерпуль" – "Манчестер Юнайтед" учрашуви 17 январь куни бўлиб ўтади.
Жейми Каррагер: "МЮ"нинг "Энфилд"да ғалаба қозониши АПЛ ни ҳайратга солади. "Ливерпуль" уларни ўз жойига қўйиши керак
Ўқилган: 2299