Златан COVID-19 ҳақида: Уйда тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдим, бироқ тез чарчаб қолавердим

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович коронавирусни қандай қилиб бошидан ўтказгани ҳақида гапириб берди.

"Нима кутишни билмадим. Хонага қамалиб қолдим ва деворлар билан суҳбатлашдим.

Касаллик белгиларини кутдим ва улар пайдо бўлди. Бошида бош оғриғи, кейин белда оғриқ, аммо ҳарорат кўтарилгани йўқ. 16 кун ўтиб менда вируснинг йўқлиги тасдиқланди. Мен уйда машғулот қилишга уриниб кўрдим, аммо тез чарчаб қолавердим", - дейди Ибрагимович.

Ўқилган: 1959
Златан Ибрагимович Италия чемпионати Коронавирус Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича