"Бавария" клуби Алабанинг ўрнига "Реал" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

"Реал" клуби ҳимоячиси Эдер Милитао фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.

Goal нашрининг маълум қилишича, "Бавария" клуби ўйинчини сотиб олишни кўриб чиқмоқда. Зидан ушбу ҳимоячини Серхио Рамос, Рафаэль Варан ва Начодан кейинги ўринда кўради.

Таъкидланишича, бразилиялик ҳимоячи Мадрид клубида қолишни ва ўйинчи сифатида кўпроқ дақиқи ўйнашни истайди.

Молиявий мураккабликлар туфайли ушбу трансфер мавсумида Милитаонинг "Бавария"га тўлақонли трансферининг амалга ошиш эҳтимоли жуда ҳам паст.

Ушбу мавсум ҳимоячи барча мусобақаларни ҳисобга олганда атиги 3 та ўйинда майдонга тушган.

Ўқилган: 1340
Бавария Реал Мадрид Трансферлар Эдер Милитао

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича