"Реал"клуби ҳимоячиси Гарет Бэйл ижара асосида "Тоттенхэм" жамоаси сафида тўп сурмоқда ва мавсум якунланганидан кейин мадридликлар сафига қайтиши мумкин.
Лондонликлар ҳозирча 31 ёшли уэльслик футболчининг ижара шартномасини узайтириш борасидаги фикрни кўриб чиқмади, деб маълумот бермоқда The Times нашри.
Бэйлнинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Англия чемпионатининг 4 та ўйинида футболчи битта гол уришга эришди.
"Тоттенхэм" клуби Бэйл борасида бир қарорга келгани йўқ
Ўқилган: 3409