"Милан" клуби Манжукични сотиб олиши мумкин

"Ювентус" ва "Бавария" клублари собиқ ҳужумчиси Марио Манжукич "Милан" ўйинчиси бўлиши мумкин.

Сешанба куни "россонерилар" 34 ёшли хорватиялик футболчининг агенти билан музокаралар олиб борди.

Учрашув ижойиб руҳда кечган ва томонлар шартнома борасида ишларни давом эттирмоқда. Бу ҳақида Football Italia маълумот берди.

Манжукичнинг ўйнаган сўнгги клуби қатарнинг "Ал-Духайл" эди.

Ўқилган: 1619
Марио Манжукич Милан Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича