Англия чемпионатининг яна бир ўйини коронавирус туфайли бошқа кунга қолдирилди

"Астон Вилла" клуби Англия чемпионати доирасида якшанба куни "Эвертон" жамоасига қарши ўйин коронавирус туфайли бошқа кунга қолдирилганини тасдиқлади.

Ўтган бирменгенликлар жамоаси, мураббийлари ва барча ходимлари клубдаги коронавирус тарқалиши туфайли яккаланишган.

COVID-19 тўққиз нафар ўйинчи ва клубнинг беш нафар ходимида аниқланган. "Вилла" базаси тўлиқ ёпилди.

"Астон Вилла"нинг коронавирус туфайли бошқа кунга қолдирган "Ньюкасл"га қарши ўйини шанба куни 23 ноябрь санасида бўлиб ўтади.

Ўқилган: 1130
Англия чемпионати Астон Вилла Коронавирус Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича