"Реал" клуби 1,5 йил олдин 60 млн еврога сотиб олган ҳужумчисини ижара бериб юборди

"Реал" клуби ҳужумчиси Лука Йович "Айнтрахт" жамоасига қайтди.

Франкфурт клуби 23 ёшли сербиялик футболчини мавсум якунига қадар ижарага олди. Ҳужумчи тўққизинчи рақам остида тўп суради.

Йович "Реал" клубига 2019 йили ёзда 60 млн евро эвазига ўтган эди. Бир ярим йил ичида футболчи атиги 11 та ўйинда мадридликлар асосий таркибида майдонга туширилди ва 1000 дақиқада салгина кўпроқ ўйнади.

Йович "Реал" клубининг 32 та ўйинида 2 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 1564
Айнтрахт Испания чемпионати Лука Йович Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича