
"ПСЖ" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино Франция Суперкубогида "Марсель" жамоаси устидан қозонилган ғалабадан (2:1) кейин ўз фикрини билдириб ўтди.
"Мураббий бўлиб 10 кун ишлаганимдан кейин учта ўйин ўтказдик ва асосий рақибга қарши финалдаги баҳсда ғалаба қозониш муҳим эди.
Бу совриндан ҳам муҳимроқ нарса. Клуб ва мухлислар учун шон шараф энг муҳими. Секин аста жамоа мен айтаётган нарсани бажармоқда. Мен бу ерда атиги икки ҳафта бўлдим ва кўп тайёргарлик кўрмоқдамиз.
Бу фақат бошланиши. Биз вақти вақти билан ўз фикрларимизни амалга оширамиз ва ўсганимиз сифатда билинади. Тайёргарлик кўриш учун вақт кам, бироқ йигитларим ушбу совринга ҳақли. Улар менинг талабларимга тез кўникишди.
Мен фурсатдан фойдаланиб берилган имконият учун ўйинчилар, "ПСЖ" раҳбарияти ва Томас Тухель унинг мураббийлар жамоасига миннатдорчилик билдираман, чунки айнан улар соврин ютишди", - дейди Почеттино.