"Пахтакор" машғулотларни бошлади

Янги мавсумга тайёргарлик бугундан бошлаб юборилди.

Хориж йиғинигача бўлган машғулотлар "Жар" стадионида ўтказилади. Биринчи кунги машғулотда ўтган мавсумни бошқа клубларда ижарада ўтказган футболчилар ҳам қатнашишди. Машғулотни спорт директори Жаъфар Ирисметов олиб борди. 21 январдан йиғин БААда давом эттирилади ва тез орада йиғинга йўл оладиган футболчилар номи маълум бўлади.

Биринчи кунги машғулотда қуйидаги футболчилар қатнашишди:

Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Азиз Исақов, Саидазамат Мирсаидов, Ҳожиакбар Алижонов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Шерзод Аъзамов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Акрам Комилов, Марлен Чобанов, Шаҳзод Азмиддинов, Диёр Холматов, Руслан Розиев, Шерзод Темиров, Ҳумоюнмирзо Иминов, Асад Собиржонов, Владимир Козак, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Аброр Исмоилов, Ҳожимат Эркинов, Драган Черан, Улуғбек Ҳошимов, Алишер Одилов, Эрен Дердийок, Игорь Сергеев, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев.

Фарруҳ Сайфиев йиғинга эртадан келиб қўшилади.

Ўқилган: 1989
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича