Достонбек Ҳамдамовга омад тилаймиз!

Ярим ҳимоячи Достонбек Ҳамдамов "Пахтакор"ни эркин агент сифатида тарк этди.

Ҳамдамов билан клубимиз ўртасида тузилган шартнома якунлангани сабабли ярим ҳимоячи жамоамиз сафини тарк этди. Достон икки мавсум давомида "Шерлар" таркибида Суперигада 48 ўйинда 16 гол урган бўлса, Чемпионлар Лигасида 15 учрашувда иштирок этди. Ички кубокларда эса 11 баҳсда 8 гол муаллифига айланди. Икки йилда у жамоамиз билан беш совринга эга чиқди.

Фаолиятини БАА чемпионатида давом эттиришга қарор қилган Ҳамдамовга клубимиздаги ўйинлари учун раҳмат айтамиз ва унга омад тилаймиз!

Ўқилган: 782
Достонбек Ҳамдамов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича