Мусса Дембеле бугун "Атлетико"дан тиббий кўрикдан ўтади

"Лион" ҳужумчиси Мусса Дембеле мавсум якунига қадар ижара асосида "Атлетико"га ўтиши мумкин.

Бугун 24 ёшли франциялик футболчи тонгда тиббий кўрикдан ўтади, жумладан унинг декабрь ойида жароҳатланган қўли ҳам текширувдан ўтказилади. Бу ҳақида Marca нашри маълумот бермоқда.

Дембеле Испанияга келди, бироқ кучли қор ёғиши туфайли Мадридга эмас Вальядолид шаҳригача келишга мажбур бўлди.

Аввалги маълумотларга кўра, "Атлетико" клуби 33 млн евро эвазига ҳужумчини сотиб олиши мумкин.

Ўқилган: 916
Атлетико М Лион Мусса Дембеле Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича