Сульшер "Бернли" устидан қозонилган ғалаба ҳақида: Танаффусда йигитларни тинчлантиришга тўғри келди

"Манчестер Юнайтед" клуи бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Бернли" (1:0) жамоаси устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Мен жуда ҳам мамнунман. Уч очко олганингда ҳар доим хурсанд бўласан. Биз бунга курашишимиз ва уч очкони қўлга киритишимиз керак эди ва буни амалга оширдик.

Сокинлик ва ўзини ўзи бошқариш ушбу ўйиннинг муҳим палласи бўлди. Илк ярим соат ичида ёмон ўйнадик, бироқ VAR бизни ҳаётга қайтарди. Баъзида жуда ҳам қизиққонлик қилдик.

Харри Магуайрнинг голи идеал бўлди ва мен йигитларнинг нима сабабдан жаҳли чиққанини тушунаман. Танаффусда йигитларни тинчлаштиришга тўғри келди. Мен 27-дақиқадаги вазиятни кўрмадим, катта эҳтимолга кўра, ҳакам ҳақли чунки у вазиятни бориб кўрди. Бекор қилинган гол эса хато қарор бўлди.

Погба топ-гол киритди, ажойиб ижро ва услуб. Пол бугун жуда ҳам яхши ўйнади. Агар у иккинчи голни ҳам урганида осон бўлар эди, лекин биз осон йўлларни изламаймиз.

Биз шундай ўйинлардан олдин ўзимизни ишончлироқ ҳис қиламиз. Сафарда яхши ҳаракат қилмоқдамиз. Бизни олдимизда чемпион билан ўйин кутмоқда ва бу биз учун ажойиб тест бўлади", - дейди Сульшер.

Ўқилган: 1182
Англия чемпионати Бёрнли Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер Поль Погба

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича