"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Неймар тўпиғидаги жароҳатидан қутулди.
Бразилиялик футболчи Франция Суперкубоги финал учрашида иштирок этиши мумкин. Ўйинда шу билан бирга Преснель Кимпембе, Леонардо Паредес ва Данило Перейра ҳам ушбу баҳсда майдонга тушиши мумкин бўлади.
"Неймар ўйнашга тайёр, чоршанба куни тонгда биз унинг учрашувда иштирок этиши борасидаги қарорни қабул қиламиз", - дейди парижликлар мураббийи Маурисио Почеттино.
Неймар 13 декабрь куни "Лион" ярим ҳимоячиси Тиаго Мендеснинг фолидан кейин жароҳат олган эди. Ўшанда ҳужумчи майдонни ўзи тарк эта олмади ва уни кўтариб олиб чиқиб кетишди.
Неймар жароҳатини тиклади ва Франция Суперкубогида иштирок этиши мумкин
Ўқилган: 2100