Клинсманн Холанд ҳақида: У ойдан ойга кучайиб бормоқда ва куч тўпламоқда

Германия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Юрген Клинсманн дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Холанд "Лейпциг" жамоасига қарши ўйинда ўзининг изини қолдириб кетди. У нафақт иккита ажойиб гол урди, балки "Лейпциг"нинг тиғиз ҳимоясига қарши бир ўзи кураш олиб борди. Бу жуда ва жуда ҳам ажойиб ҳолат.

Назаримда у ойдан ойга кучайиб куч тўплаётгандан кўринмоқда. Мен унинг бошқа клубга ўтишини тезлаштириш керак деган фикрда эмасман. Унинг ўрнида бўлганимда "Боруссия"даги вақтимдан лаззат олган бўлар эдим", - дейди Клинсманн.

Норвегиялик футболчи Бундеслиганинг 10 та ўйинида 12 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 13330
Боруссия Д Германия чемпионати Эрлинг Холанд Юрген Клинсманн

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича