"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия чемпионати 17-тур "Сассуоло" жамоасига қарши ўйиннинг охирида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.
Ушбу гол португалиялик футболчининг клуб ва терма жамоалардаги расмий ўйинларда киритган 759-си бўлди.
Бир қатор нашрларнинг маълумот беришича, ушбу кўрсаткич бўйича Роналду Австрия ва Чехословакия собиқ ҳужумчиси Йозеф Бицан (759 та гол) билан тенглашиб олган. Бу кўрсаткич футбол оламида рекорд бўлиб турибди.
Улардан кейин Бразилия терма жамоасининг афсонавий ҳужумчиси Пеле 757 та гол билан кучли учликни якунлаб турибди.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, Бицан, Пеле ва яна бошқа футболчиларнинг киритган голлари бўйича маълумотлар тўлиқ эмас.
Масалан, Rec.Sport.Soccer Statistics Foundation (RSSSF) ҳисоб китобига кўра, Бицанда 805 та гол, Бразилия собиқ ҳужумчилари Ромариода – 772, Пеледа эса – 767 та гол мавжуд экан.
Криштиану Роналду расмий ўйинларда киритилган голлар бўйича жаҳон рекордчиси билан тенглашиб олди
Ўқилган: 2113