Роналд Куман: Месси "Барселона"га совринлар учун курашишга керак

"Барселона" клуби бош мураббийи Роналд Куман совринлар учун кураш ва жамоа ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Совринлар учун кураш фақатгина битта футболчига боғлиқ эмас. Бутун жамоанинг руҳияти ҳам катта аҳамият касб этади. Агар ҳамма энг яхши формада бўлса, улар кураша олади. Ушбу ҳафта яхши ўйнадик ва бу бизга ишонч бағишлайди.

Леонинг муҳимлиги ва самарадорлиги туфайли у "Барса"га керак. Месси "Барселона" клубига совринлар ютиш учун жуда ҳам зарур. Ўйин натижасига кўра, биз унинг ва Педрининг ўрнини тўлдира олдик. Ҳисобда олдинда бораётганимиз туфайли Деста ва Араухо билан таваккат қилмадим.

Месси бор кучи билан жамоага ёрдам бермоқчи. Охирги пайтлар унда ҳаммаси яхши ва у самарали ўйин кўрсатмоқда", - дейди Куман.

Ўқилган: 1375
Барселона Испания чемпионати Лионель Месси Роналд Куман

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича