![](/media/article-img/2021/01/10/1001_real.jpg)
"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига доирасида "Осасуна" жамоасига қарши кечган ва ўша пайтда қор ёққан сафар ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Ўйинимиз ўхшамади, бундай майдонда биз қўлимиздан келганини амалга ошириб кўрдик. Мадридга қачон қайтишимизни билмайман ҳам.
Учрашувни бекор қилиш керак эди, лекин энди бу ўтмишда қолди. Бундай шароитларда футбол ўйнашнинг иложи йўқ", - дейди Зидан.