"Лион" клуби Дембеленинг "Атлетико"га ўтиши мумкинлигини тасдиқлади

"Лион" клубининг спорт директори Жуниньо Пернамбукано жамоа ҳужумчиси Мусса Дембеле ижара асосида "Атлетико" сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Бўлиши мумкин. Мусса бироз қизиқиш йўқотган ва унинг клубни ўзгартирадиган вақти келди. Биз бу борада ўйламаганмиз, ўйинчи сифатида у менга жуда ҳам ёқади.

Кимнидир куч билан олиб қолиш – яхши йўл эмас. Биз "Атлетико" билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Ўйлайманки, Мусса мадридликлар билан келишиб олган", - дейди Жуниньо.

Ўқилган: 1677
Атлетико М Лион Мусса Дембеле Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича