"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Англия кубоги 3-босқичида "Астон Вилла"га қарши ўйинда қозонилган ғалаба (4:1) ҳақида фикр билдириб ўтди.
- Ёш йигитлар ҳақиқатдан ҳам зўр ўйнашди ва бу яхши.
Бизда муаммолар бўлди. Бизга вақт керак бўлди, бироқ якунда ҳаммаси ўз изига тушди.
Биз пасларда, ҳаракатда муаммоларга дуч келдик ва етарлича тўпни ололмадик. Вазиятлар бўлди, лекин биз тўппа-тўғри дарвозабонга тепдик. Иккинчи бўлимда буни ўзгартирдик, кейин яхши томонга ўзгариш бўлди.
- Энди сизда "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдин 9 кун дам олишга вақтингиз бор.
- Бизда ўйин амалиётига эга бўлмаётган ўйинчилар кўп. Биз энди машғулотларда 11 тага 11 та кўпроқ ўйнаймиз, - дейди Клопп.
Бирменгемликлар жамоадаги коронавирус кенг тарқалиши туфайли ёшлар таркиби билан ўйнади.
Клопп "Астов Вилла" ёшлари билан қайд этилган 4:1 натижа ҳақида: "Ливерпуль" клубида муаммолар бўлди
Ўқилган: 1356