"Реал" клуби "Осасуна"га қарши ўйинга бориш учун 4 соат аэропортдан учиб кета олмади

"Реал" клуби Ла Лига доирасидаги "Осасуна" жамоасига қарши шанба куни бўладиган ўйинга 4 соат кечикиб кетди.

Жума куни кечқурун Мадрид аэропорти самолет қўниб учиш йўлаги музлагани туфайли ёпиқ бўлган, шунинг учун ҳам улар фақатгина маҳалий вақт билан 22:30 да учиб кетди, деб маълумот бермоқда Marca нашри.

Синоптиклар берган маълумотларга кўра, бугун Памплонеда қор бўрони кутилмоқда, бироқ "Осасуна" майдондан қор тозалаш учун қўшимча ходимларни жалб қилган.

Бугун ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.

Ўқилган: 2228
Испания чемпионати Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича